date
views 7 805

«Ўзбектелеком» Uzcloud маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга туширади

«Ўзбектелеком» Uzcloud маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга туширади

«Ўзбектелеком» АЖ миллий телекоммуникаця оператори маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази «Uzcloud» лойиҳасини тақдим этди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2015-йил 27-июндаги «Ўзбекистон Республикасида Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш тўғрисида»ги 2015-йил 6-мартдаги «2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури»га мувофиқ амалга оширилмоқда.

Умуман, лойиҳада Тошкент, Бухоро ва Қўқонда шундай марказлар ташкил этиш режалаштирилган.

Айни вақтда, биринчи босқич ишга туширилиш арафасида. Тошкентда маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш Маркази фойдаланишга топширилади. Лойиҳа доирасида булутли бизнес билан шуғулланиш учун мўлжалланган ActivePlatform дастурий таъминоти ҳам ишга туширилади.

Ҳозирда, дата-маркази 160 блейд-сервердан иборат бўлиб, хотира ҳажми 1 петабайтни ташкил этади. Келажакда унинг ҳажмини 10 петабайтга ошириш имконияти мавжуд.

Марказнинг ишончлилик даражаси Uptime Institute таснифидаги халқаро Tier III тизимига мос келади.

Марказ, шунингдек, мижозларига VPS, яъни «виртуал сервер» хизматини ҳам таклиф этиши мумкин. Мижозлар, марказнинг ушбу хизматини ижарага олишгач, дунёнинг исталган нуқтасида ўз маълумотларидан фойдаланиш имконига бўлишади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Ўзбектелеком» Uzcloud маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга туширади