iPhone 6 ва iPhone 6 Plus эгалари Apple’га нисбатан даъво қўзғади
1 дақиқа ўқиш5.2K


iPhone 6 ва iPhone 6 Plus эгалари Сан-Хоседаги федерал судда Apple’га нисбатан смартфон дизайнидаги носозлик экран қотиб қолиши ва қурилмалар яроқсиз ҳолга тушишига олиб келаётгани кўрсатилган жамоавий даъво киритди. Бу ҳақда «РБК»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Уч нафар даъвогар — Тодд Клири, Юн Бай ва Томас Дэвидсон янги смартфонларда экран қотиб қолаётганини Apple iPhone 5 да қўллаган металл «қалқон»дан фойдаланмасликка қарор қилгани билан боғламоқда. Улар компанияни фирибгарлик ва истеъмолчилар ҳуқуқи тўғрисидаги қонунларни бузишда айблади ҳамда товон талаб қилмоқда.
Маълумот учун, «Тач касаллиги» (Touch Disease) фақат iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонларида фойдаланганидан тахминан бир йил ўтиб пайдо бўлади. Экран қўл тегишига жавоб бермай қўяди, юзасида оқ чизиқлар пайдо бўлади. Экраннинг алмаштирилиши мазкур муаммоларни ҳал этмайди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар



























Изоҳлар0
…