10:12 / 13.09.2016
4 071

iPhone 7'га оддий қулоқчинларни улаш усулини топишди

iPhone 7'га оддий қулоқчинларни улаш усулини топишди

"ВКонтакте" фойдаланувчилари қандай қилиб оддий қулоқчинларни iPhone 7 қурилмасига улаш мумкинлиги тўғрисида сўзлаб беришди. Шу мавзудаги пост "Бетономешалочка" жамоасида чоп этилди, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Постга бириктирилган суратга кўра, "олма" техникаси ишқибозлари iPhone 7'нинг пастки чап қисмида 14 миллиметрли туйнук очишлари керак бўлади. Гаджетнинг корпуси остида оддий қулоқчинларни улаш учун яширин жойи мавжуд эканлиги ҳақида ёзилган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳазилни баҳолаб, бирор бир Apple ишқибози берилган маслаҳатга риоя қилиб кўришига умид билдиришди. Ушбу мақолага ёзилган изоҳларда фойдаланувчилар iPhone'нинг аввалги версиялари билан боғлиқ бошқа "миш-мишлар"ни ёдга олишди. "Эсимда, 5-олмани микротўлқинли печда зарядлаш мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлганида кўпчилик лаққа тушганди", - дейди фойдаланувчилардан бири.

Apple корпорацияси сентябрда Калифорниядаги штаб-квартирасида янги iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларини тақдим қилди. Гап шундаки, гаджетлар қулоқчинларни уловчи 3,5 миллиметрли туйнукдан маҳрум қилинган, янги қурилмаларда Lightning порти орқали мусиқа тинглаш мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 7'га оддий қулоқчинларни улаш усулини топишди