06:00 / 12.08.2024
29

Apple’нинг сунъий интеллект функциялари қачон пуллик бўлиши маълум бўлди

Apple’нинг сунъий интеллект функциялари қачон пуллик бўлиши маълум бўлди
Фото: Andronews.com
Apple iPhone, iPad ва Маc’даги баъзи ақлли Apple Intelligence функциялари учун ойига 20 долларгача ҳақ олишни бошлаши мумкин.

Яқинда бўлиб ўтган WWDC кўргазмасида компания Apple Intelligence ақлли функцияларининг биринчи тўпламини, жумладан, янгиланган Siri, Genmoji, Image Playground ва стандарт Apple иловаларига интеграцияланган бошқа кўплаб хусусиятларни тақдим этган эди. Ушбу функциялар мақтовга сазовор бўлса-да, улар, асосан, фойдаланувчиларнинг қурилмаларида ишлайди. Apple сунъий интеллект пойгасида ортда қолаётганини ҳисобга олиб, бундай асосий вариантлар учун ҳақ олмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Bloomberg шарҳловчисига кўра, Apple янада илғор Apple Intelligence хусусиятларини ишлаб чиқишда давом этади ва улар киритилгандан кейингина хизмат учун тўлов бошланади. Бироқ, унинг фикрича, бундай функцияларни ишлаб чиқиш учун камида уч йил керак бўлади.

"Шундай қилиб, Apple Intelligence фойдаланувчилари яқин келажакда қўшимча харажатлар ҳақида қайғуришлари шарт эмас", дейди эксперт.

Apple Intelligence бу — Apple томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект платформаси. У 2024 йил 10 июнь куни WWDC 2024 кўргазмасида Apple’нинг iOS 18, iPadOS 18 ва macОS Sequoia операцион тизимларининг бир қисми сифатида эълон қилинди. Apple Intelligence қўллаб-қувватланадиган қурилмаларнинг барча фойдаланувчилари учун бепул бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple’нинг сунъий интеллект функциялари қачон пуллик бўлиши маълум бўлди