Beeline 2 ноябр куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бир неча мамлакатдан ташриф буюрган маърузачиларни бирлаштирадиган ҳалқаро MobiCon 2016 mobile-конференциясининг Бош ҳамкори бўлди.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: “Нафақат телеком, балки IT-соҳадаги муҳим ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш Beeline‘нинг ташрифномасига айланмоқда. Сўзсиз, Ўзбекистон тарихидаги биринчи mobile-конференция энг йирик алоқа операторининг фаол иштирокисиз ўтмайди, ва бизга MobiCon 2016 конференциясининг Бош ҳомийси бўлиш имкони берилганидан ғурурланамиз. Форумнинг меҳмонлари ва иштирокчиларини кўп ёқимли совғалар кутмоқда, тадбир эса янги рақамли иқтисодиётни қуришда навбатдаги қадамга айланади”.
Конференция ташкилотчиси — Ledokol Group компанияси. Бош ахборот ҳамкори Россиядаги Mail.Ru Group компанияси бўлди, стратегик ҳамкор — UZINFOCOM ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш Маркази.
«Бу йили иккинчи маротаба digital-соҳадаги йирик тадбир телекоммуникацион бозорнинг етакчиси раҳбарлигида ўтаётганидан ҳурсандмиз, – белгилаб ўтди Ledokol Group директори Дилшод Музаффаров. – Бундан ташқари: VimpelCom компаниялар гуруҳи тарафидан қўллаб-қувватланган таниқли Eurasia Mobile Challenge мобил иловалар танлови ҳам MobiCon доирасида ўтказилиши аҳамиятлидир. Конференциямизни биргаликда жуда юқори даражада ўтказишимизга шубҳам йўқ, бу ҳақида иштирокчилар гуруҳи ҳам далолат беради”.
Мобил технологиялари ва телеком, смартфонлар ва портатив ускуналар, мобил маркетинг ва реклама, мессенжерлар ва чатботлар, виртуал реаллик ва муваффақиятли стартаплар MobiCon 2016 асосий мавзуларига айланади. Тафсилотлар – https://mobicon.uz/ сайтида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди