23:23 / 08.10.2016
6 865

Санкт-Петербургдаги дўкондан iPhone 6S’ни ўғирлаб, қутисига совун солиб кетишди

Санкт-Петербургдаги дўкондан iPhone 6S’ни ўғирлаб, қутисига совун солиб кетишди

2016 йил, 2 октябрь куни Санкт-Петербургдаги медиа-дўконларнинг бирига ташриф буюрган 42 ёшли эркак, сотувчидан харид олдидан iPhone 6S смартфонини текшириб кўрмоқчилигини айтади. Растада очилган iPhone 6S бўлмагани учун, сотувчи қутидаги янги смартфонни олишга мажбур бўлади. Бу ҳақда "Terabayt.uz" нашри ёзмоқда.

Фирибгар смартфон ва аксессуарларни кўздан кечираётган вақтда, сотувчи бошқа ишлар чалғиб қолади. Вазиятдан фойдаланган эркак iPhone 6S қутисини бошқасига алмаштиради ва паспорти автомобилда қолганини баҳона қилиб, жуфтакни ростлайди. Сотувчи қутини очиб, не кўз билан кўрсинки, унда iPhone 6S эмас, совун жойлаштирилган бўлиб чиқади. Бу пайтда эса фирибгар “олма”ни сотиш учун шаҳарнинг бошқа қисмида жойлашган бозорга йўл олган эди.

Тез орада фирибгар қўлга олинади. Унга қарши ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Санкт-Петербургдаги дўкондан iPhone 6S’ни ўғирлаб, қутисига совун солиб кетишди