Арзон ва сифатли техника қурилмалари билан яхши танилган Хитойнинг LeEco компанияси Россия пойтахти Москва шаҳрида ўзининг биринчи монобренд фирма дўконини очди. Terabayt.uz сайтининг ёзишича, дўконда айни пайтда Le 2 ва Le Max 2 смартфонлари, аксессуарлар, LeMe симсиз наушниклари, телевизор ва Le Super Bike велосипедлари мавжуд.
Бироқ 15 октябрда бўлиб ўтган очилиш маросимида харидорлар Flash акцияси доирасида фақатгина чегирмали смартфонларни сотиб олишлари мумкин бўлган. Дўконда LeEco Le 2 14990 рубль ($238), LeEco Le Max 2 эса 29990 ($476) нархида сотувга қўйилди. Қолган маҳсулотларнинг нархлари бир неча кундан кейин эълон қилинади.
Хитой компанияси вакилларининг қайд қилишича, янги флагман LeEco Le Pro 3 2017 йилнинг бошида мазкур дўконда сотилишни бошлайди. Шу билан бирга, компания кейинги йилнинг биринчи чорагида Россияда ўзининг расмий онлайн кинотеатрини очишни ҳам режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди