14:18 / 04.02.2025
60

OpenAI o3-mini моделини ишга туширди: ҳамма учун бепул!

OpenAI o3-mini моделини ишга туширди: ҳамма учун бепул!
OpenAI барча ChatGPT фойдаланувчилари учун янги "мулоҳаза юритувчи" o3-mini моделини ишга туширди.

Янги o3-mini модели аввалги версияларга нисбатан самарадорлиги юқори бўлиб, OpenAI уни мантиқий муаммоларни ҳал қилиш ва батафсил жавоблар тақдим этиш қобилиятига эга деб таъкидлади.

Ушбу кучли ва тезкор модел 2024-йил декабрь ойида тақдим этилган бўлиб, кичик моделлар имкониятларини кенгайтиради. Айниқса, STEM соҳалари – фан, математика ва дастурлашда – самарадорлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, у паст кечикиш ва арзон нархни сақлаб қолган ҳолда o1-mini моделининг ривожланган версияси ҳисобланади.

Энди нейротармоқ қидирув тизими билан ишлашни ўрганди ва тегишли веб-манбаларага ҳаволалар келтира олади. Ҳозирда бу функция бета-тест босқичида, чунки OpenAI ChatGPT Search’ни ўзининг мантиқий фикрлаш моделларига интеграция қилишда давом этмоқда. Бундан ташқари, уч хил "мулоҳаза" режими (low, medium, high) қўшилди, бу эса тезкор жавоб ва чуқур таҳлил ўртасида танлов имконини беради.

Нейромодел API орқали ва ChatGPT ичида фойдаланиш учун мавжуд. Ҳатто бепул фойдаланувчилар ҳам ундан фойдалана олишади, бироқ улар учун хабарлар сонига қатъий чекловлар ўрнатилган. OpenAI бу илк марта "мулоҳаза юритувчи" модел барча фойдаланувчиларга очиқ қилинганини таъкидлади. Компаниянинг бундай қарорга келишига Хитойнинг DeepSeek модели муваффақияти сабаб бўлиши мумкин.

Бепул фойдаланиш учун ChatGPT созламаларидан "Reason" бўлимини танланг. Агар сиз обунага эга бўлсангиз, янада юқори интеллектга эга o3-mini-high версиясидан ҳам фойдаланишингиз мумкин, лекин у бироз секинроқ жавоб беради.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно