06:01 / 07.02.2025
16

ChatGPT қидируви энди бепул ва рўйхатдан ўтиш шарт эмас

ChatGPT қидируви энди бепул ва рўйхатдан ўтиш шарт эмас
OpenAI компанияси ўзининг ChatGPT қидирув тизими энди ҳамма учун бепул очиқланганини эълон қилди. Илгари фақат ChatGPT Plus обуначилари фойдаланиши мумкин бўлган ушбу функция энди ҳеч қандай чекловларсиз тақдим этилмоқда.

ChatGPT қидирувига chatgpt.com саҳифаси орқали ҳатто OpenAI аккаунтисиз ҳам кириш мумкин. Агар аккаунт бўлмаса, сўровлар тарихи сақланмайди. Янги қидирув тизими GPT-4o моделига асосланган бўлиб, фойдаланувчиларга оддий ҳаволалар рўйхати ўрнига тўлиқ жавоблар тақдим этади ва маълумот манбаларига ҳаволаларни ҳам кўрсатади.

Шу билан бирга, минтақавий чекловлар ҳануз сақланиб қолган – ChatGPT қидируви фақатгина хизмат расмий мавжуд бўлган мамлакатларда ишлайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно