23:25 / 10.02.2025
141

Энтузиаст Intel Core i9-14900K ва RTX 5090’ни кондиционер билан совутди

Энтузиаст Intel Core i9-14900K ва RTX 5090’ни кондиционер билан совутди
Хитойлик техноблогер Electrolytic Sodium Carbonate (ESC) ўзининг ноодатий совутиш тизимини ишлаб чиқди. У шахсий компьютерини Xiaomi KFR-35GW кондиционерига (12 000 BTU) улаб, рекорд даражадаги паст ҳароратларни қайд этди.

Тест учун Intel Core i9-13900K ва Nvidia GeForce RTX 4090’дан иборат тизим ишлатилди. Аммо блогернинг фикрича, бу совутиш усули Intel Core i9-14900K ва Nvidia RTX 5090 каби янада кучли қурилмалар учун ҳам мукаммал бўлади. У ҳозирда янги RTX 5090 учун мос келадиган сув блоки чиқишини кутмоқда.

Бундай совутиш тизимини яратиш учун кондиционер сезиларли даражада модификация қилинди. Қурилманинг ўлчами 765 × 268 × 550 мм бўлиб, самарадорлиги юқори эканлиги исботланди. FurMark ва AIDA System Stability Test каби стресс-тестлар ёрдамида 40 дақиқалик юкламадан сўнг, процессор ядролари дастлабки ҳароратидан атиги бир неча даража иссиқроқ бўлди.

Кейинчалик кондиционер ташқарига олиб чиқилди. GPU ҳарорати дастлаб атиги 2 °C бўлди, юклама пайтида эса 12 °C гача кўтарилди. Қайта ўтказилган тестларда эса максимал ҳарорат 20–36 °C оралиғида бўлди.

Лойиҳани ишлаб чиққан блогер бу совутиш тизими келажакдаги Nvidia RTX 6090 учун ҳам мос келишини таъкидламоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно