
Ора-орада Microsoft компанияси унинг фаолияти билан унчалик ҳам боғлиқ бўлмаган иловаларни чиқариб туради. Шулардан бири селфи расмлар олишга мўлжалланган Microsoft Selfie иловаси бўлиб, унинг iOS версияси ўтган йилнинг охирларида яратилган эди. Яқинда эса мазкур илованинг Android версияси ҳам Google Play ресурсига юкланди.

Microsoft Selfie фойдаланувчининг ёши, жинси ва териси рангини автоматик равишда аниқлайди ва шулар асосида ёрқинлик ва бошқа параметрларни селфининг сифатини ошириш учун оптималлаштиради. Аслини олганда, илова рангларни ўзгартиради, суратдаги шовқинларни камайтиради ва хиралаштириш орқали тери рангини яхшилайди.
Илованинг ҳажми деярли 68 МБ, уни Google Play ресурсидан юклаб олсангиз бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар