20:03 / 13.03.2025
27

Tata Technologies хакерлар ҳужумига учради – 1,4 ТБ маълумот ўғирланди

Tata Technologies хакерлар ҳужумига учради – 1,4 ТБ маълумот ўғирланди
Tata Technologies компанияси 1,4 терабайт маълумот хакерлар томонидан ўғирланганини тасдиқлади, деб хабар берди Pepelac News. Ушбу киберҳужумни Hunters International гуруҳи амалга оширган бўлиб, натижада 730 000 дан ортиқ ҳужжатлар интернетга сизиб чиққан.

Ушбу ҳужум компаниянинг баъзи хизматларининг вақтинча ишламай қолишига сабаб бўлди. Хакерлар ўғирланган маълумотларни даркнетда эълон қилишди, уларга ходимларнинг шахсий маълумотлари, мижозлар билан шартномалар, харид буюртмалари ва бошқа махфий ҳужжатлар киради.

Tata Technologies бу воқеа ҳақида Ҳиндистон фонд бозорига январ ойида хабар берган, аммо мижозларга хизмат кўрсатиш жараёни зарар кўрмаганини таъкидлаган. Hunters International 2023-йил охирида ташкил этилган бўлиб, компанияларга ҳужум қилиш ва товламачилик йўли билан пул олишга ихтисослашган.

Бу киберҳужум глобал компаниялар учун жиддий хавф туғдираётганини ва киберхавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно