Трампнинг божлари сабабли iPhone нархи 30 фоизга қимматлашиши мумкин

1 дақиқа ўқиш399
Трампнинг божлари сабабли iPhone нархи 30 фоизга қимматлашиши мумкин
Apple’нинг янги смартфонлари АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг божхона тўловлари сабабли 30 фоизга қимматлашиши мумкин. Бу ҳақда Reuters'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Агентлик сўровнома ўтказган таҳлилчиларнинг фикрича, Apple ўз маҳсулотлари, жумладан iPhone нархини 30-40 фоизга ошириш орқали божхона тўловларининг салбий таъсирини юмшатиши мумкин. Counterpoint Research компанияси раҳбари Нил Шоҳ айтишича, импорт божхона тўловларини қоплаш учун Apple нархларни учдан бирга оширишга мажбур бўлади.

Таъкидланишича, Apple ишлаб чиқаришнинг бир қисмини Хитойдан Ҳиндистон ва Вьетнамга кўчирган, бироқ бу мамлакатлар ҳам тегишли равишда 26 ва 46 фоизлик божхона тўловлари жорий этган. “Бизнинг башоратимизча, Apple смартфонлар нархининг сезиларли даражада оширилишини iPhone 17 чиқиши кутилаётган кузга қолдиради”, дейди таҳлилчи Анжело Зино.

Rosenblatt Securities таҳлилчилари башоратига кўра, Apple’нинг энг арзон смартфони — iPhone 16e нархи 599 доллардан 856 долларгача кўтарилиши мумкин. Ўз навбатида, iPhone 16 нархи 799 доллардан 1142 долларгача, 1 терабайтли хотирага эга флагман iPhone 16 Pro Max эса 1599 доллардан 2300 долларгача қимматлашади.

Нуфузли ички маълумотлар манбаси Мин-Чи Ко Apple АҚШдаги импорт божхона тўловларига қарши курашиш мақсадида маҳсулот нархини ошириши ёки Ҳиндистонда ишлаб чиқаришни кенгайтириши мумкин.

Фото: Reuters
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?