date
views 73

ChatGPT визуал маълумот билан ишлашни бошлади

ChatGPT визуал маълумот билан ишлашни бошлади
OpenAI компанияси GPT-4.1дан атиги икки кун ўтгандан сўнг, янги икки нейрон модел — o3 ва o4-mini’ни тақдим қилди, деб ixbt.com хабар берди.

o3 модели бугунги кунга келиб OpenAI’нинг энг интеллектуал флагман модели сифатида баҳоланмоқда. У код ёзиш, математика ва илмий муаммоларни ечишда юқори натижалар кўрсатган. o4-mini эса арзонроқ, аммо самарали альтернатива сифатида тақдим этилди.

Бу моделлар ChatGPT’даги барча воситалар, жумладан расм генерацияси ва таҳлилини бирлаштириш имкониятига эга. Улар нафақат расмларни “кўра” олади, балки уларни англайди ва унга асосланиб фикр юритиши мумкин.

OpenAI тасдиқлаганидек, бу моделлар фойдаланувчи юклаган чизма, диаграмма ва ёмон сифатидаги фотосуратларни тушуниш ва таҳлил қилиш қобилиятига эга. Бу имкониятлар мураккаб, кўп босқичли муаммоларни ечишда катта ютуқ бўлмоқда.

Шу билан бирга, OpenAI Codex CLI номли янги код ёзувчи ёрдамчи моделни ҳам тақдим қилди. Яқин ҳафталарда o3-pro версияси ҳам чиқиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ChatGPT визуал маълумот билан ишлашни бошлади