
Samsung буклама iPhone учун дисплейлар ишлаб чиқаришни бошламоқчи, деб Rozetked.me хабар берди.
iPhone’нинг буклама (қатланадиган) версияси ҳақидаги миш-мишлар бир неча йиллардан бери давом этмоқда. Кореянинг ETNews нашрига кўра, Samsung Кореяда фақат Apple учун мўлжалланган янги ишлаб чиқариш линияси яратилишини якунламоқда. Яқин кунларда Samsung буклама iPhone учун дисплейларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда. Янги линия йилига 15 миллионта 7 дюймли OLED буклама дисплей ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Apple’нинг биринчи буклама iPhone’и OLED дисплейга эга бўлади ва экран ичига букланади. У 2026 йилда iPhone 18 линейкасининг бошқа моделлари билан бирга тақдим этилиши кутилмоқда. Манбаларга кўра, Apple дастлаб 6–8 миллион дона буклама смартфон ишлаб чиқаришни режалаштирган. Samsung Display Apple билан икки йиллик эксклюзив етказиб бериш шартномасига эришган.
Миш-мишларга кўра, буклама iPhone’нинг қалинлиги 4,5 мм бўлади, 7 дюймли, iPad услубидаги ички дисплейи бўлади, у кўзга кўринарли букламаларсиз бўлади ва экран нисбати 4:3 ташкил этади. Face ID ўрнига, Touch ID янги қурилманинг ён томонидаги тугмага ўрнатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар