date

Украина хакерлари Россия дрон ишлаб чиқарувчига зарба берганини даъво қилмоқда

Украина хакерлари Россия дрон ишлаб чиқарувчига зарба берганини даъво қилмоқда
Украин хакерлари Россиядаги дрон ишлаб чиқарувчига тегишли серверларни йўқ қилганини даъво қилмоқда, деб TechCrunch хабар берди.

"BO Team" номи билан танилган украин кибергуруҳи ўз телеграм-канали орқали Россиянинг "Special Technology Center" (STC) компаниясига қарши амалга оширилган ҳужум ҳақида баёнот берди. Бу компания Россия Мудофаа вазирлигига қарашли бўлиб, "Орлан" типидаги дронларни ишлаб чиқаради.

Хакерлар STC’нинг асосий серверларини йўқ қилганини ва натижада маълумотлар, лойиҳалар ва ички алоқалар тўлиқ ўчирилганини маълум қилди. Улар, шунингдек, баъзи ички ҳужжатлар ва ходимларга оид маълумотларни ҳам ошкор қилишган.

Россия расмийлари ҳозирча ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган. TechCrunchнинг таъкидлашича, ҳужум ҳақиқатан ҳам амалга оширилганини мустақил манбалар орқали тасдиқлаш қийин, аммо у Украина ва Россия ўртасидаги киберфронтдаги кескин курашни яна бир бор намоён этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Украина хакерлари Россия дрон ишлаб чиқарувчига зарба берганини даъво қилмоқда