OpenAI ChatGPT платформасига янги “Study Mode” функциясини жорий қилди, деб TechCrunch.com хабар берди.
Ушбу режим фойдаланувчиларга ўқиш жараёнини самарали ташкил қилиш, тушунмаган нуқталарни сўраш ва мураккаб маълумотларни соддалаштириш имконини беради.
Study Mode ёрдамида ChatGPT синов саволларини бериш, мавзу бўйича изоҳлар келтириш ва интерактив дарслар шаклида жавоб қайтариш имкониятига эга.
OpenAI бу функцияни асосан талабалар, ўқувчилар ва мустақил ўқувчилар учун ишлаб чиққан.
Study Mode давомида ChatGPT сизнинг ўрганиш услубингизга мослашиб, фойдали стратегиялар таклиф қилади.
Янги функция GPT-4o асосида ишлайди ва барча фойдаланувчилар учун босқичма-босқич жорий этилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар