Шимолий Корея йиллар давомида хорижга минглаб ИТ мутахассисларини юбориб, уларни махфий режим остида Ғарб компанияларида масофавий ишлашга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Шимолий Кореалик бир ИТ мутахассиси юзлаб сохта шахсиятлардан фойдаланган ҳолда АҚШ ва Европадаги компанияларда масофавий ишлаган. Одатда 10 кишилик гуруҳларда ишловчи бу ходимлар ойига 5,000 АҚШ долларигача даромад қилган. Бироқ уларнинг 85 фоизи тўғридан-тўғри Пхенянга, режимни молиялаштириш учун юборилган.
ИТ мутахассислар ўз шахсиятини яшириш учун дастлаб Хитойлик сифатида кўриниш бериб, бошқа мамлакатлардаги (масалан, Венгрия ёки Туркия) фуқаролардан ҳужжат олиб, ундан кейин Европа фуқаролари орқали АҚШдаги иш ўринларига мурожаат қилганлар.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2024-йил март ойида эълон қилган ҳисоботга кўра, бу схема ҳар йили Шимолий Кореяга 250 миллиондан 600 миллион долларгача даромад келтиради. Пандемия даврида масофавий ишлар кенгайгани бу тизимнинг ривожланишига замин яратди.
Бу операциялар анъанавий киберҳужумлар — масалан Лазарус Груп томонидан амалга оширилган 1.5 миллиард долларлик крипто валюта ўғрилигидан алоҳида фаолиятдир.
Иш берувчилар сохта номзодларни аниқлашда қийинчиликларга дуч келмоқда. АҚШ ва Европа компаниялари юзлаб шубҳали аризаларни қайд этмоқда. Айрим ҳолларда номзодлар видео интервюларда юзни ўзгартирувчи АИ технологияларидан фойдаланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!