Россиянинг алоқа соҳасидаги назорат органи — Роскомнадзор Телеграм ва WhatsApp мессенжерларида қўнғироқлар функциясига қисман чекловлар жорий этилишини маълум қилди. WhatsApp эса Мета компаниясига тегишли бўлиб, у Россия Федерациясида экстремистик ташкилот сифатида тан олинган ва фаолияти тақиқланган. Бу ҳақда Правиламаг хабар берди.
Идора вакилларининг таъкидлашича, бундай чоралар “жиноятчилар фаолиятига қарши курашиш” мақсадида амалга оширилмоқда.
Сўнгги кунларда мессенжер фойдаланувчилари қўнғироқлар ишлашида муаммолар кузатилаётгани ҳақида оммавий равишда шикоят қилишган. 12 август куни носозликларни мониторинг қилувчи махсус хизматлар 10 мингдан ортиқ мурожаатни қайд этган.
Роскомнадзор бундай қадамлар вақтинчалик чоралар эканини, лекин фойдаланувчиларга ноқулайликлар бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!