Google авиачипталар бўйича янги таклифлар тизимига сунъий интеллектни жорий этди, деб TechCrunch.com хабар берди. Бу орқали фойдаланувчилар парвозлар учун энг фойдали нархлар ва таклифларни тезроқ топиш имкониятига эга бўлади.
Компаниянинг айтишича, AI алгоритмлари турли авиакомпаниялар ва брон қилиш сайтларидан маълумотларни таҳлил қилиб, энг қулай вариантларни тавсия қилади.
Янгилик Google’нинг авиация бозоридаги рақобатини кучайтириши кутилмоқда, бироқ бу ҳаракат компанияга қарши антимонопол текширувлар даврида амалга оширилгани диққатга сазовор.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар