Opendoor Technologies Inc акциялари жума куни 9%га кўтарилди, деб investing.com хабар берди. Бу, компания СЕОси Керри Уилернинг истеъфога чиқиши ҳақидаги эълондан сўнг содир бўлди. Унинг кетиши айрим розничный инвесторлар гуруҳи билан бир неча ҳафталик тарангликдан кейин амалга ошди.
Вақтинча раҳбар этиб технология ва маҳсулотлар директори бўлиб ишлаган Шриша Радхакришна тайинланди. Шу билан бирга, Эрик Федер мустақил етакчи директор бўлди, янги СЕОни излаш жараёнини эса Spencer Stuart олиб бормоқда.
Инвесторлар янги раҳбардан сунъий интеллект салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, катта маълумотлар базаси ва инновацион маҳсулотлар орқали Opendoor’ни янги босқичга олиб чиқишини кутмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар