date

Австралия болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда

Австралия болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда

Австралия ҳукумати 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш қарорини қабул қилди. Бу қонун 10-декабрдан кучга киради. Ҳукуматнинг мақсади — болаларни ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш.

Янги қонунга кўра, ижтимоий тармоқ платформалари болаларга ҳисоб очишга йўл қўймаслиги ва мавжуд аккаунтларни ёпиши керак. Агар компаниялар бунга амал қилмаса, уларга 50 миллион Австралия долларгача жарима солинади.

Мутахассисларнинг айтишича, ёшни текширишнинг турли усуллари мавжуд: ҳукумат ҳужжатлари орқали тасдиқлаш, ота-она розилиги ёки юзни таҳлил қилувчи технологиялар. Бироқ уларнинг ҳеч бири мукаммал эмас, айрим ҳолларда хатоликлар бўлиши мумкин.

Шунингдек, маълумотлар махфийлиги бўйича хавотирлар мавжуд. Чунки айрим платформалар фойдаланувчиларнинг шахсий ҳужжатларини узоқ муддат сақлаб қолиши ёки бошқалар билан улашиши мумкин. Бу эса қўшимча хавф туғдиради.

Сўнгги сўровлар Австралиядаги кўпчилик ота-оналар тақиқни қўллаб-қувватлашини кўрсатмоқда. Лекин айрим мутахассислар болалар интернетдан бутунлай четлаб қолиши ёки хавфлироқ жойларга ўтиб кетишидан хавотирда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Австралия болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда