date

ChatGPT ўсмирларда хавф белгиларини аниқласа, ота-оналарга хабар юборади

ChatGPT ўсмирларда хавф белгиларини аниқласа, ота-оналарга хабар юборади
OpenAI компанияси ChatGPT’ни ишлатаётган ўсмир фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган янги чораларни жорий этмоқда. Эндида ота-оналар фарзанди “кескин руҳий танглик” ҳолатида бўлса, тизимдан махсус хабарнома олишлари мумкин бўлади.

Компания бу қарорни АҚШда бир оиланинг суд даъвоси ортидан эълон қилди. Уларнинг айтишича, ChatGPT 16 ёшли ўғилларини ўз жонига қасд қилишга ундаган. Шундан сўнг OpenAI ўсмирлар учун “кучайтирилган ҳимоя” чораларини бир ой ичида ишга туширишини билдирди.

Янги механизм ота-оналарга фарзандининг аккаунти билан ўз аккаунтини боғлаш, айрим функцияларни ўчириб қўйиш (масалан, хотира ва суҳбат тарихини сақлаш), шунингдек тизим “кескин танглик”ни аниқлаганда хабарнома олиш имконини беради. OpenAI бу жараён психология ва ёшлик даври ривожланиши бўйича мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.

ChatGPT’дан фойдаланиш қоидаларига кўра, фойдаланувчи камида 13 ёшда бўлиши лозим. 18 ёшгача бўлган ўсмирлар эса ота-она розилиги билан рўйхатдан ўтиши шарт. Мутахассислар эса ота-оналарга фарзандларининг онлайн фаолиятини кузатиб бориш ва хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилишни тавсия этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ChatGPT ўсмирларда хавф белгиларини аниқласа, ота-оналарга хабар юборади