date
views 7 094

Xiaomi 1 кунда 2 млндан ортиқ смартфонини сотиб, дунё рекордини ўрнатди

Xiaomi 1 кунда 2 млндан ортиқ смартфонини сотиб, дунё рекордини ўрнатди

Хитойнинг Xiaomi компанияси 24 соат ичида энг кўп смартфон сотиш бўйича дунё рекордини қайд этди. Бу ҳақда компаниянинг расмий твиттер аккаунти орқали хабар берилган.

9 апрель куни компания ташкил топганига 5 йил тўлгани муносабати билан Mi Fan Fest тадбири ўтказилди ва бу тадбир доирасида компания томонидан ишлаб чиқарилган 2,12 млн дона смартфон, 770 минг 247 дона қувватловчи қурилма, 208 минг дона фитнес-трекер, 79 минг дона Wi-Fi-роутер ҳамда 38,6 минг дона смарт-телевизор жами 2,08 млрд юанга (355 млн доллар) сотилди.

Маълумот учун, Xiaomi компанияси смартфон ишлаб чиқарувчи энг йирик 5 компаниядан бири ҳисобланади. 2013 йилда компания Google’нинг собиқ ижрочи директори Хьюго Баррани дунё бозорига чиқиш учун ёллаган ва 2015 йилда компания АҚШ бозорига киришга муваффақ бўлди.

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi 1 кунда 2 млндан ортиқ смартфонини сотиб, дунё рекордини ўрнатди