date

Apple AirPods Pro 3’ни тақдим этди: ташқи кўриниши аввалгидек, аммо имкониятлари янги

Apple AirPods Pro 3’ни тақдим этди: ташқи кўриниши аввалгидек, аммо имкониятлари янги

Apple ўзининг сентябрдаги анъанавий тақдимотида AirPods Pro 3 наушникларини намойиш қилди. Бу ҳақда Rozetked хабар берди. 2022 йилдан бери илк марта янгиланган флагман наушниклар ташқи кўринишида сезиларли ўзгаришларсиз қолган бўлса-да, функциялари мутлақо янгиланган.

Компания вакилларининг таъкидлашича, фаол шовқинни йўқотиш (ANC) тизими энди икки баробар самарали ишлайди. Шунингдек, наушниклар реал вақтда таржима қилиш қобилиятига эга бўлди — бу функция ANC билан биргаликда ишлайди ва жуда юқори аниқликни таъминлайди.

Энг катта янгиликлардан бири — юрaк уриши датчиги. Энди AirPods Pro 3 орқали юрак ритмини кузатиш, саломатликни назорат қилиш мумкин. Шу билан бирга, 15 хил спорт режимини қўллаб-қувватлайди ва бу учун ҳатто Apple Watch талаб қилинмайди.

Иловаларда қўлланиш, машғулот статистикаси ва жисмоний ҳолатни таҳлил қилиш имкони кенгайган.

Автоном ишлаш вақти ҳам яхшиланган: ANC ёқилган ҳолатда 8 соат, Hearing Aid режимида эса 10 соатгача ишлайди.

Наушниклар янги IP57 стандартдаги сув ва чангдан ҳимоя билан чиқди — бу AirPods тарихида илк бор. Шунингдек, пена материалидан тайёрланган янги амбушюрлар туфайли, улар қулоққа янада қулай жойлашади.

Нархи эса ўзгармаган — 249 доллар, сотувлар 19 сентябрдан бошланади. Apple бу гал ташқи эмас, ички имкониятларга катта эътибор қаратди. Сиз бу янгиланишни кутгандингизми?

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple AirPods Pro 3’ни тақдим этди: ташқи кўриниши аввалгидек, аммо имкониятлари янги