date

Хитой АҚШ чип сиёсатини текширмоқда

Хитой АҚШ чип сиёсатини текширмоқда
Хитой Савдо вазирлиги АҚШнинг чиплар бўйича сиёситини текширишни бошлади. Вазирликка кўра, АҚШ Хитой компанияларига нисбатан камситувчи сиёсат юритмоқда ва айрим америкалик ишлаб чиқарувчилар чипларини арзон нархларда сотмоқда.

Пекин бу чораларни “адолатли рақобатга зид” деб атамоқда. Хитойнинг фикрича, АҚШ чекловлари мамлакатнинг сунъий интеллект ва илғор технологиялар соҳасидаги ривожланишини тўхтатишга қаратилган.

Ушбу қарор Мадридда 14-сентябрдан бошланадиган АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо музокаралари арафасида эълон қилинди. Музокараларда божхона тарифлари, экспорт назорати муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Хитой АҚШни “хато сиёситини тўхтатишга” чақирди ва агар босим давом этса, ўз компанияларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун чоралар кўрилишини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой АҚШ чип сиёсатини текширмоқда