date

Tesla ишга олиш сиёсати юзасидан судга тортилади

Tesla ишга олиш сиёсати юзасидан судга тортилади
АҚШда Tesla устидан судга шикоят қилинди. Даъвога кўра, компания америкалик ишчилар ўрнига чет элликларни кўпроқ ишга олаётгани айтилмоқда.

Рақамларга кўра, 2024-йилда Tesla 1 300 дан ортиқ виза эгасини ишга қабул қилган, аммо шу пайтда 6 мингдан ортиқ маҳаллий ишчини ишдан бўшатган.

Шикоятчилар — дастурчи ва кадрлар бўйича мутахассис — компания уларни фуқаролиги сабаб ишга олмаганини айтмоқда. Уларнинг фикрича, чет эллик ходимларга камроқ маош берилиши Tesla учун қулай бўлмоқда.

Tesla ҳозирча бу даъволарга жавоб бермаган. Даъвогарлар эса компаниядан ишсиз қолган америкалик ходимларга товон тўлашни талаб қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Tesla ишга олиш сиёсати юзасидан судга тортилади