date

Руҳий қўллаб-қувватлашда сунъий интеллектга талаб ортмоқда

Руҳий қўллаб-қувватлашда сунъий интеллектга талаб ортмоқда

Сўнгги пайтларда фойдаланувчилар шахсий ҳаёт, маънавий қийинчиликлар ва ички тинчлик топиш мақсадида сунъий интеллект асосидаги чатботларга мурожаат қилмоқда, деб TechCrunch хабар берди. Бу ҳолат, технология инсон эҳтиёжларининг яна бир муҳим соҳасига кириб борганини кўрсатади.

Руҳий маслаҳат берувчи чатботлар турли диний йўналишлар, медитация усуллари ва шахсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатлар таклиф қилмоқда. Фойдаланувчилар уларни тезкор, ҳукмсиз ва доимий мавжудлик каби хусусиятлари учун танлашмоқда.

Муттахассислар фикрича, бундай чатботлар ҳақиқий руҳий етакчиларни тўлиқ алмаштира олмаса-да, уларнинг мавжудлиги одамларга ўзини ёлғиз ҳис қилмасликка ёрдам бермоқда. Бу эса замонавий жамиятда маънавий суҳбатга бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Руҳий қўллаб-қувватлашда сунъий интеллектга талаб ортмоқда