date

Google янги дискли клавиатура намойиш қилди

Google янги дискли клавиатура намойиш қилди

Google Япония бўлими дискли телефон услубидаги концептуал компьютер клавиатурасини намойиш қилди, деб Rozetked хабар берди. Унда анъанавий тугмалар ўрнига махсус дисклар орқали ҳарфлар терилади.

Компаниянинг таъкидлашича, бундай клавишалар қўлга қулай жойлашган, дискли тизим эса тасодифий босишларнинг олдини олади ва ишончли теришни таъминлайди. Шу билан бирга, дискнинг орқага қайтиши вақтни тўғри тақсимлашга ва хотиржам ёзишга ёрдам беради.

Бу маҳсулотни жиддий қабул қилиш шарт эмас — Google Япония ҳар йили ана шундай ҳазилона концептларни тақдим этади. Масалан, 2022 йили компания барча ҳарфлари бир қаторда жойлашган Gboard Bar клавиатурасини намойиш қилган эди.

Шу билан бирга, ҳар ким ушбу дискли клавиатурани ўзи ясаши учун Google унинг чизмаларини оммага эълон қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google янги дискли клавиатура намойиш қилди