
Американинг AT&T оператори фойдаланувчиларни 2G-тармоқлар ўчирилишидан огоҳлантирди. Бу iPhone'нинг биринчи авлоди каби қурилмаларнинг асосий функционалини қўллаб-қувватлаш поёнига етганини билдиради, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Шундай қилиб, бундан буён эскирган мобил девайслар орқали қўнғироқларни амалга ошириш ва SMS-хабар йўллаш имкони бўлмайди.
Телеком-гигант асосий эътиборини LTE-тармоқлар ва 5G номини олиши кутилаётган ҳамда 2020 йилда бозорда пайдо бўладиган келажак стандартини ривожлантиришга қаратмоқчи. AT&T'нинг ташаббусини АҚШ ва Европадаги бир неча операторлар қўллаб-қувватлашга тайёр.
2G-тармоқ 1991 йилда пайдо бўлган ва у GSM рақамли мобил стандарти ҳисобланади. Симсиз алоқанинг иккинчи авлоди шифрланган қўнғироқлардан ташқари SMS-хабар йўллаш имконига эга бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар