
Япониянинг Akiba компанияси Apple смартфонларини устарага (бритва) айлантирувчи ихчам аксессуар ишлаб чиқарди. Ушбу аксессуарнинг нархи оддий устараларникидан арзонроқ, дейилади Кун.уз хабарида.
Қурилмага лезвияларни тозалаш учун чётка ва йўриқнома таклиф қилинади. Янги қурилма Хитойда сотилмоқда, бироқ яқинда интернетда пайдо бўлиши мумкин. Бироқ гаджет оддий устара ўрнини босади деб қабул қилиш ярамайди. Бу аксессуар ташқи кўринишни энг тиғиз пайтларда рисоладагидек кўринишга келтириш учун мўлжалланган. Хитойда меъёридан зиёд кўп ишлаш асосий муаммолардан бирига айлангани сабаб ушбу қурилма вақти тиғиз ишчиларга айниқса қўл келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар