date

Nvidia RTX 60 Rubin карталарини 2027 охирида чиқаради

Nvidia RTX 60 Rubin карталарини 2027 охирида чиқаради

Аввалроқ Nvidia RTX 50 Super видеокарталарини 2026 йил бошларида тақдим этиши кутилганди. Аммо сўнгги маълумотларга кўра, компания эътиборини кейинги авлод — RTX 60 сериясини тайёрлашга бурди. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.

Ўйин видеокарталари бозорида етакчи бўлиб турган Nvidia’нинг ҳар бир янги авлоди миллионлаб фойдаланувчилар томонидан интиқлик билан кутилaди. Шу сабабли навбатдаги линия ҳақидаги ҳар қандай сизиб чиқиш янгиликлари дарҳол муҳокамага сабаб бўлади.

Инсайдер Kopite7kimi хабарига кўра, RTX 60 карталари GR20x туркумидаги график процессорлар асосида қурилади. Ушбу чип Rubin архитектурасига таянади — айни архитектура компаниянинг сунъий интеллект учун мўлжалланган энг янги GPU’ларида ҳам қўлланмоқда.

Қизиқ томони, Nvidia ўйин сегментида GR102 чипидан тўғридан-тўғри фойдаланмаслиги мумкин. Инсайдернинг айтишича, сунъий интеллект ва маълумотлар марказлари учун ишлаб чиқилган GR100 ечимида эса икки дона GR102 чипи бирлаштирилади.

Шунингдек, Kopite7kimi RTX 60 серияси 2027 йилнинг иккинчи ярмида старт олишини таъкидлайди. Бу муддат Nvidia’га хотира тақчиллиги билан боғлиқ ҳолатни ҳисобга олиш ва глобал талабни қондириш учун етарли миқдорда видеокарта ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга имкон бериши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Nvidia RTX 60 Rubin карталарини 2027 охирида чиқаради