10:31 / 22.02.2017
4 699

Ҳақиқий iPhone’ни қалбакисидан қандай ажратиш мумкин?

Ҳақиқий iPhone’ни қалбакисидан қандай ажратиш мумкин?

iPhone смартфонининг талабгирлиги кўплаб қалбаки қурилмалар ясалишига ҳам сабабчи бўлмоқда. Аммо мақоламиз билан танишсангиз, асл iPhone’ни қалбакисидан қандай ажратишни билиб оласиз.

Қутиси

Ҳақиқий iPhone қутиси елимли бўёқ билан бўялган, қирралари тўғри ва босиб солинган логотипли бўлади. Пастки қисмида албатта модель, серия рақами, IMEI ва хотира ҳажми кўрсатилган ёрлиқ бўлади.

Аксессуарлар ва комплектация

Ҳар бир iPhone’га қувватловчи кабель, наушник, USB-адаптер, шунингдек, ҳужжатлар, ёрлиқлар ва сим-карта лоткасини чиқариб олиш учун скрепка солинган конверт илова қилинади. Буларнинг барчаси мукаммал тартибда жойлаштирилган бўлиши керак.

Смартфон

Смартфоннинг ўзи сифатли буюм таассуротини уйғотиши керак: вазнини ҳис қиласиз, металл қўлга ёқимли тарзда совуқ бўлиб тегади. Замонавий iPhone’ларнинг барчаси алюминийдан ясалади, қалбакиларида эса корпус ҳар қандай материалдан, ҳатто, бўялган пластикдан ҳам тайёрланган бўлиши мумкин.

Асл iPhone’да деталлар бир-бирига зич қилиб тўғриланган ва минимал тирқишларга эга. Тугмалар ва шовқинсиз режимни ўчириб-ёқувчи детал босилганида аниқ чиқиллаши ва уларда оралиқ жойлар бўлмаслиги керак. Смартфоннинг орқа корпусида албатта IMEI бўлади, у қутидаги ва сим-карта лоткасидаги рақамлар билан мос тушиши керак.

Яққол қалбаки маҳсулотни ҳақиқий iPhone’да бўлмаган деталлар фош қилиб қўяди. Бундай белгиларга қуйидагилар киради:
  • орқа корпус ва аккумуляторнинг олиниши;
  • икки ёки ундан ортиқ сим-картанинг қўллаб-қувватланиши;
  • хотира картаси учун слот бўлиши;
  • миcроUSB учун тешикча бўлиши;
  • телескопик антеннанинг борлиги.

Аммо, қалбаки смартфон сифатли бўлгани туфайли, ташқи жиҳатдан ҳақиқийсидан ажратадиган белгиларга эга бўлмаса ҳам, уни ёқиб кўргач, барча шубҳаларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Буни текшириш учун тизим созламаларидан серия рақамини топинг («Асосий» бўлимидаги «Бу қурилма ҳақида» банди) ҳамда у сим-карта лоткаси ва қутидаги рақам билан бир хил эканлигига ишонч ҳосил қилинг, шундан кейин эса уни расмий саҳифадаги текширув формасига киритинг (https://checkcoverage.apple.com/). Агар iPhone ҳақиқий бўлса, сайт модель ҳақидаги маълумотлар, кафолат қолдиғи ва бошқа ахборотни чиқариб беради. Акс ҳолда, «Афсуски, ушбу серияли рақам нотўғри» қабилидаги хабар кўринади.

Манба: Дарё.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳақиқий iPhone’ни қалбакисидан қандай ажратиш мумкин?