10:54 / 18.03.2017
5 181

Ўсмирлар Facebook қароргоҳига яширинча кириб, уни видеога туширишди

Ўсмирлар Facebook қароргоҳига яширинча кириб, уни видеога туширишди

YouTube сервисидаги Trikkstar канали блогерлари Facebook’нинг Буюк Британиядаги офисига кириб олганликлари ҳақида ҳикоя қилувчи роликни тақдим этдилар. Ўсмирлар панжарадан ошиб тушиб, орқа эшик орқали кириб олишган. Бу ҳақжа Daily Mail нашрига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Маълум бўлишича, ўсмирлар оддий ходимлар орасида ўзларини бемалол тутиб юришган. Афтидан, бошқалар уларни ҳамкасблари, деб ўйлашган.

Блогерлар ходимларнинг йиғилишларига гувоҳ бўлиб, шахсий доскалардаги ёзувларини ўқишди ҳамда бильярд ҳам ўйнаб кўришган. Шунингдек улар офиснинг ёпиқ хоналарига бош суқиб кўришди ва умумий музлатгичдаги бир қатор маҳсулотларни тановвул қилишган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, офисда ўсмирлар юрган пайтда ижтимоий тармоқ ходимларига тегишли компьютерлар ҳам бор бўлган бўлиб, уларда келажакдаги ишланмалар ҳақида махфий маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.

Тахминларга кўра, ролик якунида ўсмирларни қўриқчилар таъқиб қила бошлади. Улар пастга тушиб, бинони орқа эшикдан хотиржамлик билан тарк этишди.

Facebook бу роликка ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
[media=https://youtu.be/2IQz02vkHE4]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўсмирлар Facebook қароргоҳига яширинча кириб, уни видеога туширишди