Россия космонавтлари 2027 йилдан VR-тренажёрларда тайёргарлик кўради

Россияда 2027 йилдан бошлаб космонавтлар учун VR-тренажёрлар ишлаб чиқилади. Янги орбитал станция (ROS) экипажларини тайёрлаш учун мўлжалланган замонавий тренажёр маҳаллий технологияларга асосланади. Лойиҳа доирасида парвоз шароитлари ва бошқарув жараёнларини моделлаштириш учун виртуал борлиқ технологиялари фойдаланилади. Бу тренажёрлар Халқаро космик станция (XKS) учун қўлланиладиганлардан устун бўлади ва хорижий технологияларга бўлган боғлиқликни камайтиради.
Россияда янги орбитал станция (ROS) экипажларини тайёрлаш учун мўлжалланган замонавий космик тренажёр ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳани 2027 йил якунига қадар якунлаш режалаштирилган бўлиб, у бутунлай маҳаллий технологияларга асосланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тизим устида Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг Автоматика ва электрометрия институти мутахассислари «Софтлаб-Нск» компанияси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Лойиҳада парвоз шароитларини ва бошқарув жараёнларини моделлаштириш учун виртуал борлиқ (VR) технологияларидан фойдаланилмоқда.
Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, янги мажмуа Халқаро космик станция (XKS) миссиялари учун қўлланиладиган тренажёрлардан сезиларли даражада устун бўлади. Хусусан, тизим янада мукаммал графика ва ўзгача архитектурага эга бўлиб, 50 Гс частотада ишлайди.
Лойиҳа доирасида барча бутловчи қисмларни Россияда ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бу хорижий технологияларга бўлган боғлиқликни камайтириш имконини беради.
Россия орбитал станциясини тўлиқ ишга тушириш эса 2034 йилга мўлжалланган.































Изоҳлар 0
…