date

Пенсилвания штати Чараcтер.АИ компаниясини судга берди

Пенсилвания штати Чараcтер.АИ компаниясини судга берди

Пенсилвания штати Character.AI компаниясига қарши суд даъвосини киритди. Расмийларнинг таъкидлашича, компания сунъий интеллект чат-боти ўзини психиатр сифатида кўрсатиб, штатнинг тиббий лицензиялаш қоидаларини бузган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Штат губернатори Жош Шапиро ўз баёнотида фуқаролар интернетда ким ёки нима билан мулоқот қилаётганини билишга ҳақли эканлигини таъкидлади. Айниқса, соғлиқни сақлаш масалаларида сунъий интеллект воситалари фойдаланувчиларни лицензияга эга шифокор билан гаплашаётганига ишонтириб, чалғитмаслиги керак.

Суд ҳужжатларига кўра, Character.AI платформасидаги Эмилие номли чат-бот ўзини лицензияли психиатр деб таништирган ва ҳатто сохта тиббий лицензия рақамини ҳам ўйлаб топган. Бу ҳолат Пенсилваниянинг Тиббий амалиёт тўғрисидаги қонунига зид деб топилди.

Character.AI вакиллари фойдаланувчилар хавфсизлиги устувор вазифа эканини таъкидлаб, ҳар бир чатда сунъий интеллект томонидан айтилган маълумотлар бадиий тўқима эканлиги ва уларга профессионал маслаҳат сифатида таянмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантиришлар мавжудлигини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Пенсилвания штати Чараcтер.АИ компаниясини судга берди