Curiosity марсходида кутилмаган ҳолат: тош бурғуга ёпишиб қолди

НАСАънинг Curiosity марсходи ўз миссияси давомида илк бор ноодатий муаммога дуч келди. 25-апрель куни "Атаcама" деб номланган тоғ жинсини бурғулаш жараёнида 13 килограмм оғирликдаги тош бўлаги бурғулаш қурилмасига ёпишиб қолди ва сирт билан бирга кўтарилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Муҳандислар дастлаб бурғуни вибрация қилиш орқали тошдан халос бўлишга уринишди, аммо бу самара бермади. Бир неча кунлик уринишлардан сўнг, 1-май куни мутахассислар манипулятор бурчагини ўзгартириб, бурғулаш бошини айлантириш ва кучли вибрацияни бир вақтнинг ўзида ишга туширишди. Натижада тош ажралиб, ерга тушди ва парчаланиб кетди.
Ушбу жараён марсходнинг навигация камералари орқали тўлиқ қайд этилди. Олимларнинг таъкидлашича, мазкур техник аномалия Марс геологиясини ўрганиш учун қимматли маълумотлар берди. Бу ҳодиса Марс тупроғининг механик хусусиятларини ва бурғулаш жараёнидаги ўзига хосликларни тушунишга ёрдам беради.
Curiosity ўн йилдан ортиқ вақт давомида Қизил сайёрада тадқиқот олиб бормоқда. Ҳар бир янги кутилмаган вазият нафақат техниканинг чидамлилигини синовдан ўтказади, балки сайёра юзасидаги жараёнлар ҳақидаги тасаввурларимизни ҳам бойитиб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!