Apple Siri функсиялари бўйича суд даъвосини ҳал қилиш учун 250 миллион доллар тўлайди

1 дақиқа ўқиш188
Apple Siri функсиялари бўйича суд даъвосини ҳал қилиш учун 250 миллион доллар тўлайди

Apple компанияси iPhone 16 тақдимотидан олдин сунъий интеллект функсияларини нотўғри реклама қилганликда айбланиб очилган суд ишини ёпиш учун 250 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Финансиал Тимес хабарига кўра, даъвогарлар Apple компаниясини Apple Intelлигенсе имкониятларини, хусусан, Siri ёрдамчисининг янгиланган версиясини бўрттириб кўрсатганликда айблашган. Бу ҳақда Течкрунч.ком хабар беради.

Судга киритилган шикоятда айтилишича, компания фойдаланувчиларда илғор сунъий интеллект имкониятлари кутилганидан тезроқ пайдо бўлиши ҳақида нотўғри таассурот қолдирган. Натижада, iPhone 15 ёки iPhone 16 харид қилган мижозлар сотиб олиш вақтида мавжуд бўлмаган технологиялар учун пул тўлаганликларини даъво қилишган.

Apple суд жараёнида айбини тан олмади, бироқ судни давом еттирмаслик учун келишувга еришишни маъқул кўрди. Келишув шартларига кўра, 2024-йил 10-июндан 2025-йил 29-мартгача iPhone 15 ёки iPhone 16 сотиб олган АҚШлик мижозлар ҳар бир қурилма учун 95 долларгача товон пули олишлари мумкин.

Apple 2024-йилда ВВДК конференсиясида Apple Intelлигенсе тизимини тақдим етганидан бери Siriнинг янада ақллироқ версиясини вада қилиб келмоқда. Ушбу янгиланишлар Siriни ChatGPT ёки Claude каби замонавий чатботлар даражасига олиб чиқиши кутилмоқда.

Янги тизим Google Gemini технологияси билан ишлаши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар мавжуд, бироқ сўнгги хабарларга кўра, Apple фойдаланувчиларга турли хил учинчи томон йирик тил моделларини танлаш имконини бериши мумкин. Ушбу келишув Apple компаниясининг 8-июн куни бўлиб ўтадиган йиллик дастурчилар конференсияси арафасида амалга оширилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?