Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида мобил интернет чекланди

1 дақиқа ўқиш229
Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида мобил интернет чекланди

9-май куни соат 05:00 дан бошлаб Москвада байрам тадбирлари муносабати билан мобил интернет ва СМС хизматларига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги аввалроқ фойдаланувчиларни ушбу ҳолат ҳақида огоҳлантирган эди. Уй шароитидаги Wi-Fi тармоқлари эса одатдаги тартибда ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Пойтахтнинг марказий кўчалари, жумладан Тверская, Моховая, Болшая Никитская, Петровка, Охотний Ряд ва Волхонка кўчалари, шунингдек, Кремл ва Москворетская қирғоқлари транспорт ҳаракати учун ёпилди. Ушбу ҳудудларда 8-майдан бошлаб автотураргоҳлардан фойдаланиш тақиқланган.

Метрополитен фаолиятида ҳам ўзгаришлар кузатилмоқда. Марказдаги бир қатор бекатлар, хусусан, «Охотний Ряд», «Театралная» ва «Александровский сад» фақат кириш ва ўтиш учун очиқ бўлади. Чекловлар байрам тадбирлари якунлангунга қадар амал қилади.

Мобил алоқа ва интернет билан боғлиқ узилишлар нафақат Москвада, балки Екатеринбург, Тюмен, Ростов ва бошқа шаҳарларда ҳам кузатилаётгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?