Microsoft Кениядаги йирик маълумотлар маркази қурилишини тўхтатди

1 дақиқа ўқиш207
Microsoft Кениядаги йирик маълумотлар маркази қурилишини тўхтатди

Microsoft компаниясининг Кенияда барпо этилиши режалаштирилган йирик маълумотлар маркази лойиҳаси молиявий кафолатлар бўйича келишмовчиликлар сабабли тўхтаб қолди. Bloomberg агентлиги хабарига кўра, Microsoft ва унинг ҳамкори Г42 компанияси Кения ҳукумати билан ҳисоб-китоблар бўйича муросага кела олмаган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Томонлар ўртасидаги асосий зиддият давлат томонидан харид қилиниши керак бўлган ҳисоблаш қувватлари учун кафолатланган йиллик тўловлар схемаси атрофида юзага келди. Кения ҳукумати Microsoft таклиф қилган молиявий шартларни қабул қилишдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, 2024-йилнинг май ойида томонлар Шарқий Африкада булутли инфратузилмани кенгайтириш мақсадида 1 миллиард долларлик сармоя киритиш бўйича келишувга эришган эди. Лойиҳа геотермал энергия асосида ишлайдиган ва Azure булутли платформасига уланган замонавий марказни қуришни кўзда тутган эди.

Ҳозирги вақтда музокаралар бутунлай тўхтатилмаган бўлса-да, лойиҳанинг кўлами қайта кўриб чиқилиши мумкин. Кения расмийлари мулоқот давом этаётганини ва энергия истеъмоли ҳамда марказ конфигурацияси каби муҳим параметрлар ҳали ҳам келишув босқичида эканлигини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?