Elon Musk SpaceXAI учун ҳатто сунъий интеллектда тажрибаси йўқларни ҳам ишга чақирмоқда

1 дақиқа ўқиш233
Elon Musk SpaceXAI учун ҳатто сунъий интеллектда тажрибаси йўқларни ҳам ишга чақирмоқда

Миллиардер Elon Musk ўзининг SpaceXAI лойиҳаси учун муҳандис ва физиклар қабул қилинишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, компания "жаҳон даражасидаги мутахассисларни" қидирмоқда, бунда сунъий интеллект (AI) соҳасида тажрибанинг йўқлиги ишга жойлашиш учун тўсиқ бўлмайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мускнинг таъкидлашича, ақлли мутахассислар янги соҳаларни тезда ўзлаштириб олишади. Шу сабабли, асосий мезон — фавқулодда қобилиятлар ва кучли муҳандислик базасининг мавжудлигидир. "Ақлли одамлар ҳамма нарсани тезда тушуниб олишади", — дея қўшимча қилди у.

Номзодлар ўзларининг истисно даражадаги қобилиятларини намойиш этувчи тахминан учта банддан иборат маълумотни аи_енг@spacex.com электрон манзилига юборишлари лозим. Elon Musk дастлабки текширувдан ўтган сараланган хатларни шахсан ўзи ўқиб чиқишини маълум қилди.

Аввалроқ Elon Musk xAI ва SpaceX компаниялари тўлиқ бирлашишини эълон қилган эди. xAI алоҳида тузилма сифатида фаолиятини тўхтатади ва SpaceX таркибидаги SpaceXAI деб номланган янги бўлинмага айланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?