iPhone 7 ва 7 Plus’даги муаммолар

  • 15 апрель 2017, 10:32
  • 3 228
  • Технология
  • iPhone 7 ва 7 Plus’даги муаммолар
    Apple сўнгги авлод смартфонлари кўпчиликнинг ҳавасини келтирса-да, уларда ҳам техник нуқсон ва дастурий таъминотида камчиликлар учраб турибди, деб ёзади Terabayt сайти.

    Жумладан, AppleInsider.ru сайти ўқувчиларининг саволларига ModMac сервис маркази мутахассислари берган жавобларда ҳам iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus гаджетларининг камчиликлари хусусида гап боради.

    Масалан, thinkdifferent никли мухлис саволи:

    Салом! Менда қора iPhone 7, 128 ГБ, iOS 10.2.1. Қурилмани ўчирганимда экраннинг ўртасида ўнг чеккадан нозик горизонтал оқ чизиқ пайдо бўлади. Қалинлиги 1-2 миллиметр. Бу қандайдир қўрқинчли нарсами ёки шунчаки багми?

    ModMac сервис маркази мутахассислари жавоби:

    Салом! iOS 10 тизимига янгиланиш билан шунақа эффект пайдо бўладиган бўлиб қолди. Биринчи версияларида турли рангларда тикка чизиқлар бўлар, ёки умуман экран қизил рангда ўчиб-ёнарди, кейинги янгиланишларда эса «олма»дан икки сантиметрча пастда чизиқ чиқадиган бўлди.

    chilpoglidi никли мухлис шундай савол берган:

    Хайрли кун. Менда iPhone 7 Plus, харид қилганимдан икки ҳафта ўтиб, экранда «қисирлаш» юзага келди. «Home» тугмачасини босганимда ҳам, корпусни икки томонидан сал сиққанимда ҳам қисирлайди. Бу ҳолат хавфлими, сабаби нима бўлиши мумкин? Олдиндан раҳмат.

    Мазкур саволга ModMac сервис маркази мутахассислари бундай жавоб беришган:

    Хайрли кун! Тасвирлашингизга қараганда, бу смартфонни йиғишдаги технологик нуқсонга ўхшаяпти. Бемалол расмий сервис марказига мурожаат этишингиз ва бу муаммони ҳал этишларини сўрашингиз мумкин!

    Шунингдек, «жилосиз қора» (Matte Black) ҳамда «жилодор қора» (Jet Black) рангли iPhone 7’ларда кўзга ташланаётган энг катта муаммо сифатида уларнинг корпусидаги тирналишлар таъкидланган эди.

    Аммо, AppleInsider.ru сайтининг ёзишича, корпусдаги тирналишлар – Apple «жилодор қора» флагманларининг ягона муаммоси эмас. Улардаги яна бир нуқсон кўзга ташланяпти – ишқаланишлар натижасида вақт ўтиши билан силлиқ корпус едирилиб, хира тортиб қоляпти экан. Бу ҳақда Reddit порталининг tekson_ никли фойдаланувчиси хабар бериб, суратини ҳам тақдим этган.

    Унинг айтишича, юзага келган брак ҳолати сабабли смартфонни алмаштириб беришларини талаб қилганида, рад этишган. Компания сайтида мазкур ягона нуқсон ҳақида ёзилганлиги боис, ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар мазкур дефектни маҳсулотни алмаштириб бериш учун асос бўла олмайди, дейишмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » iPhone 7 ва 7 Plus’даги муаммолар