10:11 / 17.04.2017
5 320

Facebook компанияси ижтимоий тармоқ орқали трансляция қилинган қотилликни «мудҳиш жиноят» деб атади

Facebook компанияси ижтимоий тармоқ орқали трансляция қилинган қотилликни «мудҳиш жиноят» деб атади
Facebook компанияси АҚШда содир этилган ва ушбу ижтимоий тармоқ орқали тўғридан-тўғри эфирда трансляция қилинган қотилликни «мудҳиш жиноят» деб атади. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

«Биз Facebook’да хавфсиз муҳитни таъминлаш устида қаттиқ ишламоқдамиз, жисмоний хавфсизликка бевосита таҳдидлар мавжуд бўлган фавқулодда вазиятларда ҳуқуқ-тартибот органлари билан алоқада бўлиб турамиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Американинг Огайо штати Кливленд шаҳри полицияси Facebook орқали тўғридан-тўғри трансляция чоғида бир кишини қатл этган эркакни қидираётгани хабар берилган эди.

Стив Стивенс исмли гумонланувчи 74 ёшли Роберт Гудвинни ўлдирган. Улар ўзаро таниш бўлмаган.

Қотиллик акс этган видеони Стивенс ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаган, аммо тахминан уч соатдан кейин уни олиб ташлаган.

Эркак ижтимоий тармоқ орқали «бошқа кўплаб қотилликларни ҳам амалга оширгани»ни маълум қилган, аммо ҳуқуқ-тартибот органлари бу даъволарни тасдиқлай олмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook компанияси ижтимоий тармоқ орқали трансляция қилинган қотилликни «мудҳиш жиноят» деб атади