Янгича Malibu ишлаб чиқарилади (Фото)

  • 27 апрель 2017, 23:09
  • 6 397
  • Технология
  • Янгича Malibu ишлаб чиқарилади (Фото)
    GM Uzbekistan компанияси тўлиқ янгиланган Chevrolet Malibu бизнесс-класс седанини ишлаб чиқара бошлади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

    SKD технологияси бўйича автомобиль йиғиш GM Uzbekistan’нинг Тошкентдаги филиалида амалга оширилади.
    Машина янада тежамкор ва технологик бўлишдан ташқари, хавфсизлик ва қулайлик кўрсаткичлари ҳам сезиларли даражада оширилди.
    Янги модел буткул бошқача ички ва ташқи кўриниши, замонавий техник ишланмалар билан таъминлангани билан фарқланади.

    Автомобиль 186 от кучига тенг 2,5 л ҳажмли двигатель, ёнилғи сарфининг 100 км га 10,8 л гача камайтирилишини таъминловчи 6 босқичли янги авлод автомат трансмиссия билан жиҳозланган.
    Ҳайдовчи ва йўловчиларни ҳимоялаш тизими такомиллаштирилган — машина 8 та хавфсизлик ёстиқчаси (жумладан шифтда ва орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун), барқарор курс ва антибуксир тизимлари билан таъминланган.

    Эргономика ва электрон тизимлар функционаллиги яхшиланган, марказий консол 7 дюйм диагоналли тачскрин экранга эга MyLink кўнгилочар-ахборот мажмуаси мавжуд. Салондаги шовқинни камайтириш тизими белгиланган меъёрлар ошган тақдирда электрон бошқарув блоки сигналларининг автомат равишда ютилишини таъминлайди.

    Автомобилни калитсиз масофадан бошқариш (двигателни ёқиш ва ўчириш, эшиклар ва юкхона бўлимини масофадан очиш ва қулфлаш), рул чамбарагини икки нафар ҳайдовчи учун белгиланган ҳарорат мезонларини сақлаб қолиш хусусиятига эга қиздириш имконияти мавжуд.
    Ўзбекистон бозорида машина тўрт рангда чиқарилади: марваридли оқ, тутунли оқ, тўқ кулранг ва қора.

    Компаниядан маълум қилинишича, автомобиллар уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб берилади. Автомобиль нархи, ишлаб чиқарувчи сайтидагимаълумотларга кўра, 210 млн сўмни (халқаро пластик карта бўйича ҳисоб-китобда — 110,852 млн сўм)ни ташкил этади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Янгича Malibu ишлаб чиқарилади (Фото)