WhatsApp эски iPhone ва Android смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади

1 дақиқа ўқиш175
WhatsApp эски iPhone ва Android смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади

Оммабоп WhatsApp мессенжери жамоаси ўзининг маълумотлар марказида қўллаб-қувватланадиган операцион тизимлар ҳақидаги маълумотларни янгилади. Сўнгги ўзгаришларга кўра, 2026-йил 30-ноябрдан бошлаб iOS операцион тизимининг фақат 15.5 ва ундан юқори версиялари қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Шунингдек, Android смартфонлари учун ҳам талаблар ўзгарди. 2026-йил 8-сентябрдан бошлаб мессенжер фақат Android 6 ва ундан янги версияларда ишлашда давом этади. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, тизимни қўллаб-қувватлаш бутунлай тўхтатилишидан олдин фойдаланувчиларга янгиланиш зарурлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантиришлар юборилади.

Эътиборлиси, iPhone 6с, iPhone 6с Plus, iPhone SE (1-авлод), iPhone 7 ва iPhone 7 Plus фойдаланувчилари учун бу янгилик унчалик хавфли эмас. Ушбу моделлар учун сўнгги янгиланиш iOS 15.8.8 версиясигача чиқарилган, шунинг учун эгалари белгиланган муддатгача қурилмаларини янгилаб олишлари кифоя.

Ҳозирги вақтда iOS 15.1 версиясини қўллаб-қувватлайдиган барча Apple қурилмалари 15.5 версиясигача янгиланиш имкониятига эга. Шу сабабли, фойдаланувчилар мессенжердан фойдаланишда давом этишлари учун ўз смартфонларидаги дастурий таъминотни ўз вақтида янгилаб туришлари тавсия этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?