NowSecure компанияси тадқиқотчилари Samsung смартфонлари дастурларининг ҳимояланмаган Wi-Fi алоқа орқали смартфон эгасининг маълумотларига кирса бўладиган заиф томонини аниқлашди. Бу ҳақда CNN Money сайти'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Бу муаммо 2012 йилда ишлаб чиқарилган Galaxy S3 дан бошлаб, Android операцион тизимида ишловчи Samsung`нинг барча смартфонларига тааллуқлидир. Ҳаммаси бўлиб бундай қурилмалардан 600 млн дона мавжуд. Заиф томон клавиатура ишига жавоб берувчи дастурда аниқланган ва ундан стандарт клавиатурани ўчириб қўйиб қутулишнинг иложи йўқ. Экспертлар бу хавфнинг жиддийлигини 10 баллдан 8,3 баллга баҳолашмоқда.
NowSecure`нинг айтишича, бироқ бу заифликка кириш осон иш эмас: ундан фойдаланиш учун қурилмага клавиатура дастури янгиланаётган лаҳзада уланиш керак.
Тадқиқотчилар бу муаммони 7 ой аввал аниқлашган ва зудлик билан бу ҳақда Samsung га хабар беришган. Бироқ ўшандан бери муаммони бартараф этиш учун Samsung томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаганлиги туфайли NowSecure бу муаммони ошкор қилишга қарор қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди