Microsoft Эдге браузери тезлаштирилган янгиланиш тизимига ўтади

1 дақиқа ўқиш149
Microsoft Эдге браузери тезлаштирилган янгиланиш тизимига ўтади

2026-йил 27-августдан бошлаб, 152-версиядан эътиборан Microsoft Edge браузери янгиланишларнинг янги ва тезкор жадвалига ўтади. Компания барча асосий платформалар, жумладан Windows, macOS, Линух ва мобил қурилмалар учун патчларни чиқаришнинг икки ҳафталик сиклини эълон қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу ўзгариш Microsoft компаниясига хавфсизлик янгиланишлари ва платформа такомиллашувларини фойдаланувчиларга тезроқ етказиб бериш имконини беради. Шу билан бирга, ҳар бир алоҳида янгиланишнинг ҳажми ва мураккаблиги сезиларли даражада камаяди.

Секинроқ ва барқарор суръатни афзал кўрадиган корпоратив мижозлар учун Эхтендед Стабле канали сақлаб қолинади. Унинг янгиланишлари аввалги жадвал бўйича — ҳар саккиз ҳафтада, яни ҳар тўртинчи барқарор релизда (масалан, 152, 156, 160-версиялар) чиқишда давом этади.

Экспертларнинг таъкидлашича, бундай тезлашув браузерга сунъий интеллект технологияларининг фаол жорий этилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тез-тез чиқариладиган релизлар Microsoft'га Edge браузерига янги AI имкониятларини тезкор интеграция қилишга ёрдам беради.

Шунингдек, янги тизим хавфсизлик таҳдидларига, айниқса AI тизимлари ёрдамида амалга оширилаётган ҳужумлар сони ортиб бораётган шароитда, тезкор муносабат билдириш имконини беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?