Хитой технологик инқилоб остонасида: Оддий смартфон орқали илк сунъий йўлдош қўнғироғи

Хитойнинг Юанхин Сателлите компанияси алоқа технологиялари соҳасида улкан бурилиш ясади. Компания муҳандислари ҳеч қандай қўшимча қурилмаларсиз, оддий серияли смартфон ёрдамида илк бор сунъий йўлдош орқали муваффақиятли қўнғироқни амалга оширишди. Ушбу ютуқ анъанавий мобил алоқа ва коинот технологиялари ўртасидаги чегарани йўқотиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Синов жараёнида 2026-йилнинг 9-июн куни орбитага чиқарилган тажрибавий сунъий йўлдошдан фойдаланилди. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, қўнғироқ сифати замонавий 5G тармоқлари даражасида бўлиб, фойдаланувчидан махсус сунъий йўлдош телефони ёки ташқи антенналар талаб этилмаган. Бу технология ҳатто энг чекка ва мобил қамров мавжуд бўлмаган ҳудудларда ҳам алоқада қолиш имконини беради.
Технологик ечим ва муаммоларнинг бартараф этилиши
ixbt.com маълумотига кўра, ушбу лойиҳанинг асосини Л-диапазонидаги рақамли фазали антенна панжарасига эга янги авлод сунъий йўлдоши ташкил этади. Муҳандислар сунъий йўлдош алоқасидаги энг катта тўсиқ бўлган сигнал кечикиши ва бузилиши муаммосини ҳал қилишга муваффақ бўлишди. Бунинг учун маълумотларни узатиш параметрларини динамик созлаш ва компенсация қилишнинг хусусий тизими ишлаб чиқилди.Янги технологиянинг асосий устунлиги унинг мавжуд мобил инфратузилма билан тўлиқ мос келишидир. Яни, фойдаланувчилар ўзларининг кундалик ишлатиб юрган смартфонлари орқали тўғридан-тўғри коинотдаги аппаратларга уланишлари мумкин бўлади. Бу эса Starlink каби глобал лойиҳалар билан рақобатда Хитойнинг позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлайди.
“Минг елкан” дастури ва келажак режалари
Мазкур синовлар Хитойнинг улкан “Минг елкан” (Тоусанд Саилс) дастурининг бир қисми ҳисобланади. Синов жараёнида Юанхин Сателлите аппарати билан бирга Чина Мобиле 02/КМКК-02 сунъий йўлдоши ҳам иштирок этди. Иккала қурилма ҳам Жуқуе-2E Й6 ракетаси ёрдамида орбитага етказилган бўлиб, улар келажакдаги ерусти ва коинот алоқа тармоқларини интеграция қилиш учун хизмат қилади.Ҳозирги вақтда орбитада компаниянинг 200 га яқин сунъий йўлдоши фаолият кўрсатмоқда. Режалар эса жуда улкан:
- 2027-йилга келиб коинотдаги аппаратлар сонини 1296 тага етказиш;
- Узоқ муддатли истиқболда 15 мингдан ортиқ сунъий йўлдошдан иборат глобал тармоқ яратиш;
- Бутун дунё бўйлаб узлуксиз ва юқори тезликдаги мобил интернет ҳамда овозли алоқани таъминлаш.






























Изоҳлар 0
…