Apple iOS 27 тизимини тақдим этди: Кундалик фойдаланиш учун энг муҳим янгиликлар

Apple компанияси ўзининг анъанавий WWDC конференцияси доирасида янги iOS 27 операцион тизимини намойиш этди. Диққат марказида сунъий интеллект ва Apple Intelligence турган бўлса-да, техногигант кундалик фойдаланиладиган иловалар — Apple Мапс, Валлет ва Find My сервисларига ҳам бир қатор амалий янгиланишларни киритди. Бу ўзгаришлар фойдаланувчиларнинг кундалик ҳаётини янада осонлаштиришга қаратилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Apple Мапс иловасида "Флёвер" функцияси сезиларли даражада такомиллаштирилди. Эндиликда шаҳарлар ва диққатга сазовор жойларнинг 3D кўринишлари янада батафсил ва равон навигация билан таъминланган. Шунингдек, хариталарда янги "Локал Листс" функцияси пайдо бўлди. Бу орқали фойдаланувчилар ўз ҳудудларидаги оммабоп ресторанлар ва кўнгилочар масканларни осон топишлари мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, бу қадам Google Maps ёки TikTok каби учинчи томон иловаларига бўлган эҳтиёжни камайтиришга қаратилган.
Хавфсизлик ва жойлашувни бошқариш
Find My сервиси энди янада мослашувчан бўлди. Фойдаланувчилар ўз жойлашувларини маълум бир вақт оралиғи учун — бир неча дақиқадан бир неча кунгача ёки аниқ белгиланган санагача улашиш имконига эга бўладилар. Шунингдек, айрим контактлар билан жойлашувни кун охиригача вақтинча тўхтатиб туриш функцияси ҳам қўшилди. Бу, айниқса, кутилмаган совғалар ёки махфий тадбирларни ташкил этишда қўл келиши кутилмоқда.Apple Валлет иловаси ҳам тубдан янгиланди. Энг қизиқарли жиҳатлардан бири — чекларни сканерлаш орқали ҳисоб-китобни дўстлар билан бўлишиш имкониятидир. Apple Intelligence ёрдамида ишлайдиган ушбу функция чекдаги маҳсулотларни ажратиб олади, солиқ ва чойчақаларни ҳисоблайди ҳамда Apple Каш орқали тўловни амалга оширишни таклиф қилади.
Рақамли ҳамён ва янги имкониятлар
Бундан ташқари, Валлет энди жисмоний содиқлик карталарини (лоялтй кардс) рақамлаштиришни қўллаб-қувватлайди. Фойдаланувчи шунчаки iPhone камерасини штрих-кодга йўналтириши кифоя. Ушбу карталар Apple Watch қурилмаларида ҳам акс этади, бу эса харидлар жараёнини янада тезлаштиради. Саёҳат қилувчилар учун эса меҳмонхона калитлари тизими такомиллаштирилиб, хона ҳақидаги маълумотлар ва хизматлар жадвали бевосита илованинг ўзида кўринади.Apple Pay тизими ҳам янгича дизайнга эга бўлди. Эндиликда фойдаланувчилар тўлов карталари ўртасида осон ўтишлари, бонуслар балансини ва "кейинроқ тўлаш" вариантларини кўришлари мумкин. Савдогарлар учун эса "Тап то Шаре" функцияси тақдим этилди, бу мижозлар билан маълумот алмашишни хавфсиз ва тезкор қилади.
ixbt.com маълумотларига кўра, ушбу янгиланишлар жорий йилнинг кузида кенг оммага тақдим этилиши кутилмоқда. iOS 27 нафақат технологик ишқибозлар, балки оддий фойдаланувчилар учун ҳам смартфондан фойдаланиш қулайлигини янги босқичга олиб чиқади.































Изоҳлар 0
…