Сунъий интеллект оламида йирик келишув: Anthropic робототехника стартапини сотиб олмоқдами?

Сунъий интеллект (AI) бозорида етакчилик учун курашаётган Anthropic ва OpenAI компаниялари ўртасидаги рақобат янги босқичга чиқмоқда. Сўнгги кунларда технология оламида Anthropic компанияси робототехника соҳасидаги энг истиқболли стартаплардан бири — Пҳйсикал Intelligence'ни сотиб олиши ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Гарчи томонлар бу маълумотни расман тасдиқламаган бўлса-да, ушбу миш-мишлар ортида жиддий стратегик режалар ётгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Пҳйсикал Intelligence оддий лойиҳа эмас. Унга таниқли инвестор Лачй Гроом ҳамда Google, Станфорд ва Беркелей университетларининг собиқ тадқиқотчилари асос солган. Компания роботлар учун мўлжалланган π0.5 (пи-зеро-поинт-фиве) универсал моделини ишлаб чиққан бўлиб, у робототехника соҳасида энг кўп қўлланиладиган “мия” тизимларидан бири ҳисобланади. Стартап аллақачон 1 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилган ва унинг бозор қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Те Информатион нашрининг хабар беришича, Anthropic ва Пҳйсикал Intelligence вакиллари жорий йилнинг баҳорида сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказишган. Бу эса технологик блогер Роберт Скобле томонидан тарқатилган миш-мишлар мутлақо асоссиз эмаслигини кўрсатади. Anthropic жорий йилнинг ўзида тўртта йирик харидни амалга оширган бўлса, OpenAI 2023-йилдан буён 17 та турли стартапларни ўз таркибига қўшиб олди.
Нега айнан робототехника?
Мутахассисларнинг фикрича, ҳақиқий “суперинтеллект” яратиш учун фақат интернетдаги матнлар билан ишлаш етарли эмас. Сунъий интеллект ташқи дунёни, физик қонуниятларни ва ҳаракатларни тушуниши шарт. OpenAI аллақачон бу йўналишда ўзининг “OpenAI Роботикс” лабораториясини қайта тиклади ва келажакда ҳар бир инсон учун шахсий робот яратишни мақсад қилган.Anthropic ҳозирча ўзининг шахсий аппарат лабораториясига эга эмас, бироқ компания Claude модели ёрдамида роботларни бошқариш бўйича муваффақиятли тадқиқотлар ўтказиб келмоқда. Масалан, Прожект Фетч лойиҳаси доирасида мутахассис бўлмаган фойдаланувчилар Claude ёрдамида робот-итларни дастурлашни ўрганишган. Пҳйсикал Intelligence каби тайёр жамоани сотиб олиш Anthropic учун робототехника соҳасидаги кўп йиллик тадқиқотларни четлаб ўтиб, дарҳол натижага эришиш имконини беради.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳар икки гигант — Anthropic ва OpenAI ҳозирда биржа савдоларига (IPO) чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. Anthropic июн ойи бошида IPO учун махфий тарзда ариза топширган. Бундай йирик харидлар компанияларнинг бозор қийматини оширишга ва инвесторлар кўз ўнгида уларнинг имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Бироқ келишув йўлида айрим мураккабликлар ҳам мавжуд. Пҳйсикал Intelligence стартапининг инвесторлари орасида OpenAI лойиҳасини қўллаб-қувватлаётган Хосла Вентурес ва Триве Капитал каби жамғармалар бор. Бу эса манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқариши мумкин. Шунга қарамай, Anthropic ўзининг Claude моделини жисмоний дунё билан боғлашга қарор қилса, бу сунъий интеллект эволюциясида янги даврни бошлаб беради.






























Изоҳлар 0
…